Жаҳон | 11:36 / 16.06.2016
5497
1 дақиқада ўқилади
Россия мудофаа вазирлиги Ҳалабда икки кунга ўт очишни тўхтатди
РФ мудофаа вазирлигининг эълон қилишича, унинг саъи-ҳаракатлари ёрдамида Суриянинг Ҳалаб шаҳрида 48 соатлик "сукунат тартиби" жорий қилинган.
Тартиб 2016 йил 16 июнь соат 00:01дан кучга кирди, дейилади вазирлик сайтида.
Ҳужжат жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ва ҳар қандай қуролдан фойдаланмасликни белгилайди.
Ушбу баёнот, АҚШ бош котиби Жон Керрининг Сурия армиясини айблаганидан сўнг, бир неча соат ўтгач, эълон қилинган. Керри Сурия армиясини мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатлар суръати бирмунча пасайганига қарамай, Ҳалабга юришни давом эттираётганликда айблаган эди.