Жамият | 22:39 / 16.06.2016
12734
1 дақиқада ўқилади

Шайх Зайниддин масжидида Рамазон шукуҳи

Рамазон ойи сабаб қалблар ҳаловатдан, кўнгиллар хотиржамлик туйғусидан сув ичмоқда. Шукрки, Ўзбекистоннинг барча масжидларида таровиҳ намозлари, муқаддас ой ибодатлари ўз ўрнида адо этилмоқда. Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилгани алоҳида таҳсинга муносиб.

Пойтахти азимда жойлашган Шайх Зайниддин жоме масжиди жамоаси бу йилги Рамазон ойи ибодатларини ҳар йилгидан кўра кўтаринки кайфият билан ўтказмоқда. Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигидаги масжидда ибодат қилгани келганлар учун зарур барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Масжидга ташриф буюрган одамлар мана шундай тинч юртда, ибодатларни ўз вақтида, эмин-эркин адо этишга қулайлик яратилганидан мамнун бўлишиб, ўз дуоларида Ўзбекистоннинг тинчлиги абадий бўлишлигини, оилалар дастурхонида қут-барака, бунданда кўп яхшилик, омонлик ва файз ато этишини Яратгандан сўраб, дуо қилишмоқда.