Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яшаш учун энг қиммат мамлакатлар рўйхатида 72-ўринни эгаллади
Numbeo портали томонидан Cost of Living Index – 2016 рейтинги тақдим этилди. Унга кўра Ўзбекистон 122та мамлакат орасидан 72-ўринни эгаллади.
Рейтингни тузишда истеъмол нархлари индекси, турар жой ижараси, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, ресторанлардаги нарх-наво ва аҳолининг сотиб олиш имкониятлари ҳисобга олинган.
Мазкур рейтингга кўра, дунёдаги энг қиммат мамлакатлар - Бермуд, Швейцария, Баҳама, Норвегия ҳамда Исландия давлатлари.
Ўзбекистон Cost of Living Index – 2016 рейтингида 72-ўринни эгаллади. Numbeo'нинг ўтган йилги рейтингда мамлакатимиз 59-ўриндан жой олган эди.
Рейтингнинг энг охирги поғоналарида Ҳиндистон, Молдова, Покистон, Қозоғистон ва Непал мамлакатлари қайд этилган.