Ўзбекистон | 16:07 / 16.06.2016
5640
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси халқаро йиғилишида иштирок этди

Шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида Осиё Паралимпия Қўмитасининг навбатдаги XIV Ижро қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Раиси ўринбосари Умид Ахматджанов иштирок этмоқда. 

Ушбу йиғилиш мобайнида 2016 йилдаги XV Паралимпия ўйинларига тайёргарликлари (Рио-Де-Жанейро), 2018 йилда бўлиб ўтадиган Пара-Осиё ўйинлари (Индонейзия), Осиё Паралимпия Қўмитасининг йиллик хисоботи ҳамда Осиё минтақасида паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Ижро қўмитанинг йиғилиши 18 июнга қадар давом этади.