Жаҳон | 23:08 / 16.06.2016
6107
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда йўқолган қирувчи самолётни қидираётганда бошқа бир самолёт йўқолиб қолди 

Вьетнам ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30МК2 қирувчи самолётини қидираётганда соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг CASA-212 ҳарбий-транспорт самолёти радарлардан йўқолиб қолди, деб хабар бермоқда Хайфон шаҳар соҳилбўйи қўриқлаш хизмати штаби бошлиғи Дао Куанг Тхик. Бу ҳақда Datviet нашри хабар бермоқда

"Бир неча соатдан бери CASA-212 алоқага чиқмаяпти", деб маълум қилди Тхик.

Йўқолиб қолган самолёт бортида 9 киши бўлган, улардан 3 нафари экипаж аъзоси, яна 6 киши қирувчи самолёт ва унинг иккинчи учувчисини қидираётган отряд аъзолари бўлган.

Аввалроқ қирувчи самолёт машғулот парвози вақтида радарлардан йўқолиб қолгани маълум қилинганди.