Жаҳон | 17:09 / 17.06.2016
4055
1 дақиқада ўқилади

Чикаголикни Facebook Live трансляцияси вақтида отиб кетишди

Чикагода яшовчи 28 ёшли Антонио Перкинс Facebook Live хизмати ёрдамида видеотрансляция қилаётган пайт, номаълум кимсалар томонидан отиб кетилди. Бу ҳақда Chicago Tribune хабар бермоқда.

Фойдаланувчи ижтимоий тармоқ орқали бир неча дақиқа дўстлари билан алоқада бўлган. Бироз вақт ўтиб, Перкинс трансляциянинг тугатмоқчи бўлади ва кадр ортида турган кимгадур “Ҳой йигит, бас қилсангчи”, дейди. Шундан сўнг, бир неча бор ўқ овози эшитилади ва смартофн ерга қулайди.

Роликдан кўриниб турибдики, атрофни қичқириқ босади ва одамлар тез ёрдам ва полиция чақиришади. Видео кадрида қон изларини ҳам кўриш мумкин.  

Перкинсни Маунт Синай шифохонасига олиб боришган, аммо у олган жароҳатлари сабаб ўша ерда вафот этган.