Жаҳон | 16:29 / 17.06.2016
4395
1 дақиқада ўқилади

EgyptAir самолётининг иккинчи "қора қути"си сувдан олиб чиқилди

Мисрлик тадқиқотчилар Ўрта Ер денгизида қулаб тушган EgyptAir авиакомпаниясига тегишли А320 самолётининг "қора қути"си сувдан олиб чиқишди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу қора қутида лайнернинг техник параметрлари қайд этилган.

Бундан олдиноқ, самолётнинг биринчи қора қутиси сувдан юқорига кўтарилгани ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошираётган A320 самолёти Қоҳира аэропортига қўнишига тахминан 35 дақиқа қолганда, эндигина Миср ҳаво ҳудудига кирганда радарлар экранидан йўқолган эди. Кейинроқ унинг бўлаклари Грециянинг Карпатос оролларидан топилди.