Спорт | 09:35 / 17.06.2016
6054
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016: Германия — Польша ўйинидаги дуранг Украинани уйига равона қилди

Германия - Польша ўйинида (0:0) дуранг натижа қайд этилгач, Европа чемпионатини тарк этувчи дастлабки терма жамоа номи маълум бўлди.

Бу натижа Украина терма жамоасини гуруҳдаги 3-ўрин учун курашиш имкониятини йўққа чиқарди.

Энди 21 июнь куни бўлиб ўтадиган Германия – Шимолий Ирландия ва Польша – Украина ўйинлари қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, Украина плей-оффга чиқа олмайди.

Украина Польшани енгиб, 3 очкога эга чиққан ва ирландлар немисларга ютқазиб, 3 очко билан қолган тақдирда ҳам ўзаро ўйиндаги мағлубият туфайли украинлар ирландлардан ортда қолади.