Евро-2016: Италия Швецияни мағлуб қилиб, гуруҳ босқичи масаласини ҳал қилди
Бугун Тулузадаги "Стадиом-де-Тулуз" стадионида «E» гуруҳи вакиллари Италия ва Швеция учрашуви ўтказилди.
Ўйин тенг курашлар остида ўтди.
Ўйин якунланиб бораётган вақтда, 88-дақиқада Эдер томонидан урилган гол италияликларга ғалаба келтирди.
Италия эндиликда 6 очко жамғариб, гуруҳ етакчисига айланган. Швеция ҳисобида ҳозирча 1 очко бор, холос.
Эртага Ирландия Бельгияни енга олмаса, Италия гуруҳдаги 1-ўринни нақд қилади.
Италия – Швеция 1:0
Гол: 1:0 – 88 Эдер.
Италия – Буффон, Барзальи, Бонуччи, Кьеллини, Пароло, Флоренци (Стураро, 85), де Росси (Мотта, 74), Кандрева, Жаккерини, Пелле (Дзадза, 60), Эдер.
Швеция – Исакссон, Линделеф, Ольссон, Юханссон, Гранквист, Ларссон, Экдаль (Левицки, 79), Чельстрем, Форсберг (Дурмаз, 79), Гвидетти (Берг, 85), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: де Росси (69), Ольссон (90), Буффон (90).