Жаҳон | 18:19 / 17.06.2016
4877
1 дақиқада ўқилади

Греция яқин кунлар ичида Туркияга минглаб қочқинларни қайтаради

Греция ҳукумати яқин кунлар ичида Европа Иттифоқи ва Анқара келишувига мувофиқ, Туркияга минглаб муҳожирларни қайтаради. Бу ҳақида Греция муҳожирлик сиёсати вазирлиги Яннис Музаласнинг берган маълумотига асосланиб, "Интерфакс" хабар берди. 

Грек ҳукуматининг маълумотларига кўра, Греция оролларида бошпанага эга бўлиш истагида бўлган 8,4 минг муҳожир жойлашган. 

Греция расмий хат билан мурожаат қилмаган 468 кишини Туркияга депортация қилгани таъкидланмоқда.

Келишув шартларига биноан, Греция  бошпанага эга бўлиш учун ариза билан мурожаат қилмаган ёки илтимослари рад этилган муҳожирларни Туркияга юбориши керак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш