Керри Сурия ҳукумати армиясига ҳужум қилиш ҳақидаги меморандумга муносабат билдирди
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри Барак Обама маъмуриятини Сурия ҳукуматига ҳужум бошлашга чақириб имзолаган меморандумига муносабат билдирди.
"Бу муҳим баёнот ва мен бу жараёнга ҳурмат билан қарайман. Мен қайтганимда тегишли кишилар билан учрашиш имкони бўлади", деган Керри Копенгагендаги ташрифи давомида.
У ҳозирча бу ҳужжат билан танишмагани ҳақида айтган.
Бундан олдинроқ ОАВда АҚШ Давлат департаментининг 50 нафардан ортиқ ходими президент Обаманинг Суриядаги сиёсатини кескин танқид қилувчи ички меморандумни имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Меморандум муаллифларининг фикрича, Суриядаги фуқаролик урушига барҳам берувчи чоралар кўришга сабаб бўлувчи ахлоқий императив шубҳага ўрин қолдирмайди. Уларнинг сўзларига кўра, "Асаднинг ашаддий суиистеъмолини тўхтата олмаслик, ИШИД каби гуруҳларнинг, гарчи улар жангдан сўнг тактик мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, жозибасини оширишга хизмат қилади".