Жаҳон | 07:27 / 17.06.2016
4114
1 дақиқада ўқилади
Обама АҚШда қурол айланмасини назорат қилишга чақирди
АҚШ президенти Барак Обама қурол айланмасини назорат қилиш бўйича чоралар киритилишига чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"Агар биз ҳаракат қилмасак, бунга ўхшаш янада кўпроқ оммавий қотилликларни кўрамиз, чунки танлаётганимиз – уларнинг содир бўлишига йўл қўйишимиз ёки қўймаслигимиздир", деб айтди Обама.
Обаманинг айтишича, агар АҚШда террорчилик ва қурол қўллаган ҳолда зўравонликни назорат қилиш бўйича чоралар кўрилмаса, оммавий қотилликлар давом этиши мумкин.
12 июнда Орландодаги тунги клубда Омар Матин исмли шахс 49 кишини отиб ўлдирган, яна 53 кишини яралаганди.