Жамият | 12:31 / 17.06.2016
6535
1 дақиқада ўқилади
Песков 5 километрлик масофани ярим соат ичида югуриб ўтди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков SPIEF RACE пойгасида 5 километрли масофани 31 дақиқа ичида босиб ўтди. Бу ҳақида "Росбалт" маълум қилди.
Сбербанк раҳбари Герман Греф эса бу масофани 25 дақиқада босиб ўтган.
Шунингдек, мазкур пойгада Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, "Матч-ТВ" раҳбари Тина Канделаки, Смольний инвестиция қўмитаси раиси Ирина Бабюк ҳам иштирок этишди. Пойгада жами 255 нафар киши қатнашди.
Маълум бўлишича, пойга иштирокчилари тонгги соат 6:30да Исаакиев ибодатхонасидан старт олишган. Югуриш трассаси Петербург маркази орқали ўтган.
Пойгада ОНЭКСИМ бош директори Дмитрий Разумов ғолиб бўлди.