Жаҳон | 19:32 / 17.06.2016
14275
1 дақиқада ўқилади

Путин: АҚШ — буюк давлат, бироқ унинг ўзгалар ишига аралашиши ҳеч кимга керак эмас

Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумидаги нутқида АҚШдаги сайловларнинг деморкратик эканлигига шубҳа билдирди, бироқ АҚШ билан келажакда ишлаш истаги борлигини билдирди.

Хусусан, Путин АҚШ тарихида президент икки марта ортида камчилик турган сайловчилар комиссияси томонидан сайланганини таъкидлаб ўтди.

"Прокурорлар сайловчиларни сайлов участкаларидан ҳайдайдилар, қамоққа тиқиш билан қўрқитадилар. Бироқ бу уларнинг муаммоси, бу уларга ёқади, Америка – буюк давлат, супер давлат. Биз буни қабул қила оламиз, биз АҚШ билан ишламоқчимиз", деб айтди Путин.

Путин дунё ва Россияга АҚШдек давлат кераклигини, бироқ ҳеч кимга "унинг ўзгалар ишига аралашиши, қандай яшашни ўргатиши, Европага Россия билан муносабатлар ўрнатишга халақит бериши керак эмас".