Жаҳон | 18:38 / 17.06.2016
10486
1 дақиқада ўқилади
Путин Европа Иттифоқи билан муносабатларни қайта тиклашга чақирди
Россия президенти Владимир Путин Петербургдаги иқтисодий форумдаги иштироки давомида Европа Иттифоқи билан муносабатларни қайта тиклашга чақирди.
"Биз кўнглимизда гина сақламаймиз ва бу йўлда европалик ҳамкорларимиз билан муносабатларни тиклашга тайёрмиз, аммо бу, шубҳасиз, бир томонлама ўйин бўлиши мумкин эмас", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия муаммолар, келишмовчиликлар ва санкциялар киритилиши ташаббускори бўлмаган.
Президент Петербургдаги иқтисодий форумда келгуси тараққиёт учун ишланмалар яратиш имконини қўлга киритиш учун Европа Иттифоқи билан алоқаларни экспертлар даражасида тиклаш таклифини киритди.