Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида жаҳоннинг нуфузли университет битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди
2016 йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АҚШдаги нуфузли университет битирувчиларининг ўзбекистонлик талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Гарвард Университети (Harvard University), Стендфорд университети (Stanford University) ва Флетчер юриспруденция ва дипломатия мактаби (Fletcher School of Law and Diplomacy) битирувчилари иштирок этдилар. Ушбу делегацияга Гарвард университетининг Осиё етакчилари маркази ижрочи директори Самуэл Ким бошчилик қилди.
Учрашув давомида АҚШнинг нуфузли университети битирувчилари турли йўналишлар бўйича ўз билимларини ўзбекистонлик талабалар билан ўртоқлашдилар.
Жумладан, Гарвард университети битирувчилари ўзбекистонлик талабаларга маълумотларни эслаб қолиш, бизнес-лойиҳаларни ривожлантириш, шахсий брендларни яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали ўз карьерасини тарғиб қилиш ва бошқа билимларни бердилар.
Ўзбекистонлик талабалар интервьюдан ўтиш, консалтинг, молия ва инвестиция, бизнес маданиятни яратиш бўйича ўз билимларини ҳам янада мукаммалаштиришди.