Спорт | 22:06 / 18.06.2016
8492
1 дақиқада ўқилади

Англиялик мухлислар Стерлингни Евро-2016дан уйига қайтариб юбориш учун пул йиғишни бошлаб юборишди

Англиялик футбол мухлиси Аарон Бэмфорд моддий ёрдам йиғиш имкониятини берадиган justgiving.com сайтида саҳифа очиб, Англия терма жамоасининг яримҳимоячиси Раҳим Стерлингни уйига жўнатиб юбориш учун пул йиғишни бошлади. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар тарқатган.

Саҳифа очилишиадан бир неча соат ўтган вақтда 300 фунт йиғилган.

Инглиз футбол мухлислари бу тадбир орқали Раҳим Стерлингнинг Евро-2016 турниридаги муваффақиятсиз ўйинига муносабат билдиришмоқда.

Европа чемпионати мобайнида Стерлинг Россия ва Уэльс терма жамоаларига қарши икки ўйинда майдонга тушиб, ҳар икки ўйинда ҳам Рой Ҳожсон томонидан алмаштирилди.