Жаҳон | 20:42 / 18.06.2016
7377
1 дақиқада ўқилади

ГФР қуролли кучлари ЕИнинг бошқа давлатлари фуқароларини қабул қила бошлайди

Германия ҳукумати мамлакат қуролли кучлари таркибига, ЕИнинг бошқа давлатлари фуқароларини хизматга қабул қилишни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда Die Welt газетаси, мамлакатнинг янги эълон қилинмаган ҳарбий доктринасига асосланган ҳолда. 

«ЕИ фуқаролари учун Бундесвер эшикларининг очилиши, нафақат ҳарбий ходимлар интеграцияси ва барқарорлигининг салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади, балки Европа истиқболининг очиқ рамзи бўлади», — дея «Бундесвернинг оқ китоби» бандидан иқтибос келтиради газета.

Қайд этилишича, ушбу стратегия яқин вақтларда «маълум бир мақсадли гуруҳлар»га нисбатан қўлланилади.