Фан-техника | 16:30 / 18.06.2016
8185
2 дақиқада ўқилади

«Кортеж» лойиҳаси машиналари краш-тестлардан ўтди

«Кортеж» лойиҳаси автомобиллари Россия ва Германияда бўлиб ўтган краш-тест натижаларида энг юқори баллни олган. Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров «Российская газета» нашрига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган. 

Мантуровнинг сўзларига кўра, ҳозирда «Кортеж» лойиҳаси автомобилларининг намуналари, турли хил қопламали йўлларда синовдан ўтмоқда. Шу пайтга қадар, улар меъёрда белгиланган 100 минг км дан 10 минг километрини юрган. Автомобилларнинг якуний намуналари, 2017 йилда хизматга шай бўлса-да, уларнинг оммага намойиши 2018 йил май ойидаги президент инаугурациясида бўлиб ўтади. 

2016 йилда ушбу лойиҳа учун давлат бюджетидан 3,7 миллиард рубль сарфланади. Умуман, «Кортеж» учун давлат ғазнасидан 9-12 миллиард рублгача маблағ кетади. 

Унинг илк машиналари Марказий автомобиль ва автомотор илмий-тадқиқот институти ишлаб чиқариш майдонида йиғилади. 

Давлатнинг юқори лавозимли мулозимларини олиб юриш ва уларни қўриқлашга мўлжалланган лимузинлар, седанлар, микроавтобуслар ҳамда йўлтанламаслар, Sollers корхонасида серияли ишлаб чиқарилади.