Local Motors компанияси ҳайдовчисиз электр автобусларини намойиш қилди
АҚШнинг Local Motors компанияси Olli деб номланган ихчам электр автобусини тақдим этди, у 12 кишига мўлжалланган.
Шуниси қизиқки, янги автобус ҳайдовчисиз ҳаракатланади.
Жорий йилнинг охиригача шундай машиналардан бири Лас-Вегас йўлларига чиқарилади, яна иккитаси Флоридада ва тўрттаси Данияда синовдан ўтади.
Кичик автобус 40 от кучига эга 125 Нм электромотор билан таъмирланган. Унинг энг катта тезлиги - соатига 20 километр. Батареяларининг қуввати тахминан 50 километрни босиб ўтишга етади. Компания вакиллари бундай автомобилларнинг тез-тез қувват олишга эҳтиёжи борлигини тан олишмоқда, бироқ ҳаракатланиш захираси унча катта бўлмаган масофаларга етади, деб ҳисоблашмоқда. Масалан, университет бўлимлари орасида бемалол ҳаракатланса бўлади.
Янги мини-автобус Local Motors компанияси томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилди. У саволларга жавоб бера оладиган ва маълумотларни фарқлай олувчи сунъий интеллект тизимига эга IBM Watson суперкомпьютери ёрдамида ишлайди. Автобус йўловчилари компьютер билан мулоқот қилишлари мумкин, масалан, йўналишни белгилаш, Оlli'нинг иш принципи ёки дизайни тўғрисида савол бериш мумкин бўлади.
Машина олдиндан дастурланган йўналиш бўйича автопилотда ҳаракатланиши мумкин.
Ҳозирда ягона Olli Мэрилендда фаолият кўрсатмоқда, кутилмаган ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида бу ерда унинг бошқарувини бир киши назорат қилмоқда.