Жамият | 16:54 / 18.06.2016
18070
2 дақиқада ўқилади

Максим Галкин 40 ёшда

Максим Галкиннинг болалиги Бурятияда, Сосновый Бор ҳарбий шаҳарчасида ўтган. Бу ерда унинг отаси генерал майор бўлиб хизмат қилган. Максим юқори синфга ўтганда, унинг оиласи Москвага кўчиб ўтган. Бўлғуси артист РДГУ филология факультетининг тилшунослик бўлимига ўқишга кирган ва уни тугаллаб, аспирантурага қабул қилинган. Унинг диссертация мавзуси Ҳёте қаламига мансуб "Фауст" асарининг русча таржимасига бағишланган.

Бироқ болалик дамлариданоқ намоён бўлган актёрлик қобилияти унинг филологияга бўлган қизиқишидан устунлик қилди. Аввал у МДУнинг Талабалар театрида, сўнгра Москва эстрада театрида ўз истеъдодини кўрсата бошлади. Унинг ижод йўли жуда муваффақиятли кечди. Илк йилларданоқ у тортинчоқ дебютантдан омманинг севимли артистига айланди. 

Бугунги кунда Россия эстрадасида Максим Галкиннинг рақиблари йўқ. Ўзининг 40 йиллигини у халқ эътирофига сазовор бўлган ҳолда, шунингдек Россия Примадоннасининг турмуш ўртоғи ва икки фарзанднинг отаси сифатида қарши олмоқда. 

Алла Пугачёва эри Максим Галкин билан бирга 

Максим Галкин мактаб саҳнасида

Максим Галкин, 2005 йил

Максим Галкин мактаб спектаклида

Максим Галкин ва Алла Пугачёва, 2003 йил

Эстрада артисти Максим Галкин, 2000 йил

Максим Галкин ва қўшиқчи Пелагея Россия кунига бағишланган байрам концертида, 2014 йил

Максим Галкин мактаб йилларида

Максим Галкин ва Ксения Собчак «Муз-ТВ 2016» - мусиқа соҳасидаги XIV миллий телевизион мукофот тақдимотида 

Максим Галкин ва Алла Пугачеванинг тўй кунидан, 2011 йил

Максим Галкиннинг ёшлиги

Артист, телебошловчи Максим Галкин «Славянский базар» - XVII Халқаро санъат фестивалида, 2008 йил