Иқтисодиёт | 00:58 / 18.06.2016
6696
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги Сурия инқирозига кескинроқ ёндашувни қўллаб-қувватламоқда
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Ар-Риёд ўз ичига жумладан ҳарбий жиҳатни олувчи Сурия инқирозига кескинроқ ёндашувни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Вазир парвозсиз ҳудудни маъқулламоқда ҳамда исёнчи гуруҳларни "ер-ҳаво" синфидаги ракеталар билан қуроллантириш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Сурияда 2011 йилдан бери қуролли можаро давом этиб келмоқда. Сурия ҳукумат қўшинларига турли қуролланган тузилмаларга тегишли жангарилар отрядлари қаршилик кўрсатмоқда.