Спорт | 18:02 / 18.06.2016
4276
2 дақиқада ўқилади

УЕФА Хорватияга қарши интизомий иш очди

УЕФА Хорватия футбол иттифоқига қарши интизомий иш очди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Хорватия терма жамоаси мухлислари 17 июнь оқшомида Чехияга қарши  Сент-Этьенда кечган баҳс якунида пиротехникадан фойдаланиб, майдонга файер ва петардалар ирғитишган, шунингдек, трибунада тартибсизлик келиб чиққанди. Шунингдек, улар томонидан ирқчилик ҳаракатлари амалга оширилди. Натижада ўйин бош ҳаками Клаттенбург ўйинни тўхтатиб туришга қарор қилганди.

Бу иш 20 июнь куни кўриб чиқиади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Марселдаги стадионда Россия – Англия учрашувидан кейин россиялик ишқибозлар инглизлар трибунасига бостириб киргани юзасидан иш очган ва 14 июнь куни Россия футбол иттифоқига 150 минг евро миқдорида жарима қўллаб терма жамоани шартли равишда турнирдан четлатганди.

УЕФА ижроий қўмитаси бу икки терма жамоа мухлислари иштирокида такроран тўқнашув содир бўлса, икки терма жамоани ҳам турнирдан четлатиши билан таҳдид қилган.

Манба: Tribuna.UZ