Жамият | 13:41 / 18.06.2016
6914
1 дақиқада ўқилади
Уйидан Ҳитлернинг расми ва нацистик атрибутлар топилган америкалик хибсга олинди
Нью-Йорк яқинидаги Япҳенк шаҳарчасида Эдвард Перковски исмли АҚШ фуқароси қўлга олинди. Унинг уйидан ноқонуний қурол-яроқ ва қўлбола бомба ясаш ускунаси топилган. Бундан ташқаро ноқонуний тарзда 40 минг доллар ва энг асосийси, нацистик атрибутлар топилган. Жаноб Эдвард хонадонидаги бу "арсенал"лар учун махсус бурчак ажратилган ва тўрда Адолф Ҳитлернинг сурати савлат тўкиб турибди.
"Бугунги текширувларимиздан кейин худди Орландодаги каби терактни тайёрлашга уринаётган жиноятчи қўлга олинди",- дейди полиция комиссари Тимати Д. The New York Times билан суҳбатда.