Жамият | 12:18 / 19.06.2016
6805
1 дақиқада ўқилади

Чикагода The Voice шоусининг собиқ иштирокчисини отиб кетишди

Чикагода The Voice шоусининг мексиканча талқинида муқаддам иштирок этган хонандалардан бири, 45 ёшли Алехандро Фуэнтес ўқотар қурол орқали ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Номаълум шахс Фуэнтес ва унинг дўстлари ўтирган машинага яқинлашиб, қўшиқчидан машинадан чиқишни талаб қилган ва кейин унинг бошига 3 марта ўқ узган.

Полиция ҳозиргача қотилни топа олмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Орландода The Voice шоусининг юлдузларидан бири Кристина Гримми концертдан чиққач мухлисларига имзо тарқатаётган вақтида отиб ўлдирилганди.