Жаҳон | 08:20 / 19.06.2016
7079
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Туркия ўз авиаташувчи кемасини қуришини эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ўзининг авиаташувчи кемасини қура олишини маълум қилди, деб ёзмоқда Anadolu ахборот агентлиги.
"Туркия ўзига мудофаа салоҳиятини пасайтириш ёки ҳарбий соҳадаги қадамларни тўхтатишга ижозат бера олмайди. Бунга биринчи навбатда мамлакатнинг географик жойлашуви тўсқинлик қилади", деб айтди Эрдўған Истанбулда "Бургузода" корветининг сувга туширилиши маросимида.
Унинг айтишича, Туркия амфибия кеманинг яратилишидан кейин ўз авиаташувчи кемасини ярата олиши мумкин.
"Биз уни қурамиз. Туркия қуролли кучлари ўз авиаташувчи кемасига эга бўлади. Биз бунга эришамиз", деб айтди Эрдўған.
Аввалроқ Туркия ўз чегараси хавфсизлигини мини-дирижабллар билан кучайтириши маълум қилинганди.