Жаҳон | 20:43 / 19.06.2016
4333
1 дақиқада ўқилади
Иордания суди норвегияликни террорчилик учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди
Иордания давлат хавфсизлиги суди Норвегия фуқаросини террорчилик учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Иордания прокуратураси маълум қилди.
Прокуратура берган хабарга кўра, ироқ миллатига мансуб 49 ёшли норвегиялик суд томонидан терактлар содир этиш мақсадида портловчи моддаларни ташиш ва қўллаш айблови бўйича 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Судланувчи 2015 йил апрелда ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари жазоланувчи Аммандан 50 км узоқликдаги Жераш вилоятидаги Ал-Харжия аҳоли пунктида сақлаган 45 кг портловчи моддани аниқлашган. Норвегияликнинг адвокатлари Иорданияда бунинг учун ажратилган уч кунлик муддат ичида жазо ҳукми устидан шикоят беришмоқчи.