Спорт | 11:00 / 19.06.2016
6401
2 дақиқада ўқилади

Роналду: Рекордларим фахрим, лекин биринчи навбатда Австрия устидан ғалаба қозонишни истагандим

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду учун Европа чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Австрияга қарши кечган учрашув у миллий терма жамоа сафида ўтказган 128-учрашув бўлди.

Шу тариқа, у Луиш Фигунинг (127 ўйин) натижасини янгилаб, Португалия термаси учун энг кўп майдонга тушган футболчига айланди.

У ўйиндан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

«Мен Фигудан ўзиб кетганим билан фахрлансам бўлади. Биламанки, у ҳам мен учун хурсанд бўлади. Терма жамоа сафида 128-учрашувда майдонга тушганимдан мамнунман, шу билан бирга бу учрашув натижаси мен хафа қилди. Мен биринчи навбатда рекорд қайд этишни эмас, ғалаба қозонишни истайман. 

Футбол шунақа. Биз кўплаб имкониятларга эга бўлдик, мен пенальтини голга айлантира олмадим, ундан бошқа ҳам қулай вазиятларга эга бўлгандим. Ўзимизга ишонишда давом этамиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган барча португалияликларга миннатдорчилик билдиришни истардим. Барчамиз терма жамоага ишонишимиз керак», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Tribuna.