Спорт | 22:40 / 19.06.2016
6964
1 дақиқада ўқилади

TRIBUNA.UZ: Швейцария - Франция ўйинидан онлайн трансляция

Бугун Европа чемпионатида учинчи тур ўйинлари бошланади. А гуруҳида мусобақа мезбони Франция терма жамоаси Швейцарияга қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ўйин Франция учун ҳеч нимани ҳал қилмаслиги мумкин, лекин Швейцария учун ғалаба жуда зарур. Ўйинни томоша қилиш имконингиз бўлмаса, Tribuna.Uz сайтида ўйиндан олиб бориладиган матнли трансляцияни кузатишингиз мумкин. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.