Жанубий Корея разведкаси мамлакатда ИШИД томонидан ҳужум уюштирилиши эҳтимолидан огоҳлантирди
Корея республикаси Миллий разведка агентлиги берган хабарга кўра, ИШИД террорчилари америкаликларнинг мамлакат ҳудудидаги базаларини нишонга олган. Шунингдек, Корея фуқаролари ҳам терактлар хавфи остида. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатган.
"Мессенжерлар орқали Кореядаги объектлар ҳамда кореяликлар ҳақида маълумотларга илова қилиниб, терроризмга чақириқлар тарқатилган", дейилади разведка хабарида.
Қайд этилишича, террорчилар АҚШнинг Корея ғарбида жойлашган Осан ва Кунсандаги авиабазаларига оид аниқ маълумотларга эга. Махсус хизматлар вакиллари фикрига кўра, улардаги харита очиқ маълумотлар асосида тикланган бўлиши ҳам мумкин.
Хабар қилинишича, террористларда НАТО ва АҚШнинг бутун дунё бўйлаб жойлашган 77та авиабазаси ҳақида, шунингдек, 21 кореялик ҳақида маълумот мавжуд бўлиши мумкин.
Қўшимча қилинишича, корейс разведкачилари америкалик ҳамкасбларини эҳтимолий ҳужумлардан огоҳлантиради.