Жаҳон | 09:39 / 20.06.2016
3759
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда автобус портлаши оқибатида 14 киши қурбон бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган мудҳиш қўпорувчилик ҳаракатида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда "Франс Пресс" агентлиги мамлакат ИИВ ахборотига таянган ҳолда.
Аввал хабар берилганидек, 20 июнь куни тонгда афғон мулозимлари кетаётган автобус мамлакат пойтахтида портлатилган эди. Бошқа бир маълумотларга кўра, автобусда қўриқлаш хизмати ходимлари бўлгани эҳтимол.
ОАВ хабарларига кўра, ҳодиса жойида кўплаб тез ёрдам машиналари бўлган. Айни вақтда, суриштирув ишлари олиб борилаяпти.