Жаҳон | 15:09 / 20.06.2016
3303
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбийлари ва АҚШ коалицияси ИШИДнинг 20дан ортиқ жангарисини йўқ қилди

Сурия шимолида ИШИД террористик гуруҳига кирувчи 23 нафар жангари йўқ қилинди. Улар, АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳаво зарбалари ва Туркия ҳарбийларининг икки мамлакат чегаралари яқинида берган артиллерия зарбалари қурбони бўлишган, деб ёзмоқда Haberturk.

Нашрнинг ёзишича, зарбалар 33 та нишон, хусусан жангарилар қурол-яроғлари ва иншоотлари бўйлаб берилган. Қайд этилишича, жанговар амалиётлар Туркия ҳудудида террорчиликка ҳозирлик кўраётган ИШИД жангариларига қарши ўтказилган.