Ўзбекистон | 10:19 / 20.06.2016
5060
1 дақиқада ўқилади

BC Card «Алоқабанк» АЖ акцияларини харид қилмоқчи

Ўзбекистон банклар Ассоциациясида Жанубий Кореянинг BC Card компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро мулоқот чоғида, «Алоқабанк» АЖ низом жамғармасидаги давлат улушини BC Card компаниясига сотиш масаласини муҳокама этишди.

Унда, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш эҳтимоллари кўриб чиқилган. 

Эслатиб ўтамиз, «Алоқабанк» АЖ низом жамғармасидаги давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги «Акционерлик жамиятларига хорижий сармоядорларни жалб этиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан сотувга қўйилган.