Спорт | 20:19 / 20.06.2016
12853
3 дақиқада ўқилади

Волейбол бўйича Олий таълим муассасалари ўртасида “Камолот” олтин тўпи” мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-21 июнь кунлари Фарғона шаҳрида олий таълим муассасалари талаба-қизлари ўртасида волейбол бўйича “Камолот” олтин тўпи” республика мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ҳамда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ташкил этилди.

“Камолот” олтин тўпи” волейбол мусобақаси Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди,

Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида 2015 йилдан бошлаб ўтказиб келинади.
Мусобақанинг асосий мақсади — ёшларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, талаба-қизларнинг спортнинг волейбол турига қизиқишини ошириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.

“Камолот” олтин тўпи” мусобақаси республикамиздаги олий таълим муассасаларида қуйидаги 5та босқичда ўтказилди:
-1-босқич факультетлараро 15-30 апрель кунлари;
-2-босқич туман (шаҳар) босқичи май ойининг 30-санасигача;
-3-босқич ҳудудий босқич июнь ойининг 10-санасигача;
-4-босқич ҳудудлараро минтақавий босқич июнь ойининг 15-санасигача;
-5-босқич республика босқичи 17-21 июнь кунлари Фарғона вилоятида ўтказилди.

“Камолот” олтин тўпи” мусобақаларининг 1-босқичида 64та олий таълим муассасаларининг 3700дан ортиқ талаба-қизлари иштирок этди
Мусобақанинг Фарғона вилоятида ўтказилган Республика босқичида ҳудудлараро минтақавий босқичларда ғолиб бўлган Тошкент давлат аграр, Гулистон ва Фарғона давлат университетлари ҳамда Нукус давлат педагогика, Қарши муҳандислик иқтисодиёт, Навоий давлат педагогика институтларининг жамоалари иштирок этишди. 

Мусобақа ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди.
Мусобақа давомида иштирокчилар учун маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ҳамда Фарғона вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.