Дубайда дунёдаги энг қиммат автошиналар сотилди
Дубайнинг Z Tyres компанияси Z1 русумли 4 дона шиналар тўпламини 600 минг АҚШ долларига сотишга муваффақ бўлган. Шиналарга, олмослар ва 999 пробали олтин билан ишлов берилгани хабар қилинмоқда.
Бу маҳсулотлар аллақачон, Гиннесснинг рекордлар китобидан ҳам жой олишга улгурган. Харидор исми-шарифи ошкор қилинмаган бўлса-да, савдодан тушган маблағ ривожланаётган мамлакатларда таълим дастурлари билан шуғулланувчи Zenises хайрим жамғармасига ўтказилгани хабар қилинмоқда.
Ушбу тўпламни ишлаб чиқишда Ҳиндистоннинг Joaillier Privé заргарлик фирмаси ҳам иштирок этган. Компания хабарида айтилишича, Z1 шиналари «нафақат молия соҳасини, балки техник жиҳатдан мукаммал шиналар бахш этадиган ҳиссиётларни ҳам тушунадиган ҳайдовчилар учун янги стандарт белгисидир».