Спорт | 10:00 / 20.06.2016
3680
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016. Руминия Албанияга ютқазиб, турнирни тарк этган иккинчи жамоага айланди

Руминия терма жамоаси А гуруҳида 3-тур ўйинларидан кейин 4-ўринда қолди ва мусобақани тарк этди.

1-турда Францияга қарши ўйинда охирги дақиқада ўтказилган гол туфайли 1:2 ҳисобида ютқазиб, 2-турда Швейцарияга қарши учрашувда ғалабани сақлаб қола олмаган руминлар учинчи турда Албаниядан енгилди.

Эндиликда Франция гуруҳда биринчи, Швейцария иккинчи ўрин билан нимчорак финалга чиққан. 3 очко билан 3-ўринда турган Албания эса кейинги гуруҳлардаги ўйинлар натижасини кутади.

Иккинчи турдаёқ турнирни тарк этган илк жамоа номи бўлганди. Украина 3-тур учрашувида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар, муддатидан олдин турнирдан чиқиб кетган.