Жамият | 15:11 / 20.06.2016
3977
1 дақиқада ўқилади
ExoMars қурилмаси Марснинг илк фотосуратини жўнатди
2016 йилнинг март ойида Россия ва Европа ҳамкорлиги натижасида яратилган ExoMars қурилмаси Марснинг биринчи фотосуратини Ерга жўнатди, у ҳозирда Марсга томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақида Европа космик агентлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Сурат 13 июнь куни олинган бўлиб, қурилма ва сайёра орасидаги масофа тахминан 41 миллион километрни ташкил этган.
"Олинган суратлар ускунанинг юқори сезувчанлиги ва аниқлигини тасдиқлади. У яхши йўналтирилган ва сигнал даражаси ҳисобга яқин", - дея изоҳ берди Берн Университети Сolour and Stereo Surface Imaging System қурилмаси бошқарувчиси Антуан Поммерол.
Қурилманинг келиши 19 октябрга режалаштирилган, ўша пайт тушаётган Schiaparelli қурилмаси орбита кемасидан ажралиб, сайёра атмосферасига киради.