Жаҳон | 18:20 / 20.06.2016
4990
1 дақиқада ўқилади

Франция аҳолиси Евро-2016 мусобақаларидан аввал 1,7 миллион телевизор сотиб олди

Францияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати арафасида мамлакатда телевизор савдоси ўсди, шунингдек уйга таом буюртма қилиш ҳажми ҳам ошди. Бу ҳақида Le Figaro хабар берди. 

Toluna компаниясининг сўровномасига кўра, 12.1 фоиз респондентлар Евро-2016 мусобақалари олдидан махсус янги телевизор сотиб олишганини маълум қилишган. Бу 1,7 миллион янги техника харид қилинганини англатади. 

Шунингдек, Франция - Руминия учрашувидан олдин пивога бўлган талаб 3 баробардан ортиқни ташкил этди. 

Ўз навбатида, Deliveroo уйга овқат элтиб бериш хизмати Франция - Албания ўйини арафасида 50 фоизли ўсишни  қайд этди. 

"Бундай пайтларда энг яхши сотиладиган нарса - қўл билан ейиш мумкин бўлган таом: пицца ва бургерлар", - дейди Alloresto овқат етказиб берувчи фрацуз сервиси.