Жаҳон | 14:34 / 20.06.2016
5492
1 дақиқада ўқилади
Ҳиллари Клинтон янги туғилган набираси билан тушган илк суратни намойиш этди
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон ўз твиттерида янги туғилган набираси билан тушган илк суратини жойлаштирди. Суратда унинг ёнида турмуш ўртоғи Билл Клинтонни ҳам кўриш мумкин.
“Бу набирамиз Эйденга жуда завқ бағишлади...”, - деб ёзди Клинтон.
2015 йилнинг декабрь ойи охирларида Билл ва Ҳиллари Клинтонларнинг қизи Челси Клинтон иккинчи фарзанд кутаётгани маълум бўлган эди.