Ҳиндистон полицияси iPhone'ни маълумотлар олиш учун бузишга ҳаракат қилмоқда
Деҳли полицияси iPhone смартфонлари ва iCloud булут хизматидаги маълумотларга кира оладиган технологияни қидирмоқда. Бу ҳақда The Times of India хабар беради.
Ҳиндистон полициячилари бунинг учун халқаро компаниялар билан бирга ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, улар жиноятчилар фойдаланадиган 8,4 минг BlackBerry гаджетлари ва Хитой ишлаб чиқарувчиларининг қурилмаларидаги маълумотларни чиқариб олишни мақсад қилишган.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари WhatsApp мессенжерининг end-to-end шифрлаши билан ҳам шуғулланиш ниятида.
Умуман олганда, идора ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, суратлар, геолокациялар, қўнғироқлар, маҳфий постларни очиб текширишни истайди.
Деҳли полициясининг фикрича, мобиль қурилмаларнинг ҳимоясини енгиб ўта олувчи технология янада самаралироқ тадқиқот олиб боришга ёрдам беради. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари фақат суд-тиббиёт тадқиқотлари ва хусусий терговчилар ёрдамига таяниб келмоқда.