Жаҳон | 10:34 / 20.06.2016
6057
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ИИВ Таразда қўпорувчилик содир этилганини инкор этмоқда

Қозоғистон ИИВ Тараз шаҳрида теракт содир этилмаганини айтар экан, полиция ходимининг жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади. 

"Бу воқеанинг терроризмга алоқаси йўқ, қурбонлар ҳам мавжуд эмас", - деган мамлакат ИИВ матбуот хизмати ходими Олег Иващенко. 

Тараз шаҳри полицияси ҳам ҳодиса ҳақида ҳеч қандай маълумот бераётгани йўқ. Аммо ҳозирча суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида айтишган. 

Эслатиб ўтамиз, Тараз шаҳри микротуманидаги 18-кўпқаватли уйда истиқомат қилувчилар кўчирилгани, турар-жой биноси полиция ходимлари томонидан қуршаб олингани хабар қилинган эди. 

Область прокуратурасига кўра, жиноятчини ушлаш чоғида, участка нозири ва 20 ёшлар атрофидаги шахс ўқотар қуролдан яраланган.