Жамият | 17:55 / 20.06.2016
13165
2 дақиқада ўқилади

Олтинкўл иқтисодиёт коллежида талабаларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Андижон вилоят Олтинкўл туманидаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 2015-2016 ўқув йили битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда тумандаги турли ташкилотлар вакиллари, фахрий меҳмонлар, битирувчи ёшларнинг оила аъзолари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Якунланаётган ўқув йилида билим даргоҳини тўртта йўналиш бўйича 313 нафар ўқувчи битириб, катта ҳаёт сари йўл олмоқда.

Тантанали тадбир аввалида сўз олган коллеж директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори, Ўзбекистон қаҳрамони Шукуржон Маматқулов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг баркамол, етук билим ва салоҳиятга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганини, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Битирувчилар қадрдон устозларига дилларидаги ташаккурларини айтишди. – Мен таълим даргоҳини имтиёзли тарзда томомлаганимдан жуда хурсандман, -дейди бухгалтерия йўналиши битирувчиси Хусанбой Абдуғофуров. Мақсадим, олий ўқув юртига кириб, билим олишни давом эттириш. Ўйлайманки, бу йўлда коллеждаги устозларимдан олган ўгитлар менга ёрдам беради.

Ўқув юртини тамомлаганлик ҳақидаги дипломларни ўқувчиларга фаҳрий устозлар топширдилар.

Тадбир давомида коллежнинг “Андижон зукколари” гуруҳи томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш қилинди.

 

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон