Жамият | 09:41 / 20.06.2016
23353
5 дақиқада ўқилади

«O‘zimizniki» – сифати сақланган сутнинг бетакрор таъми

Сут - бу табиат инъом этган ажойиб озуқа. Сутнинг фойдали ва юмшоқ таъми катталар ва болалар учун қадрлидир. Энг муҳими сут табиий ва янги бўлиши лозим.
Сутли маҳсулотларнинг сифати унга ишлатилган сутнинг сифатига боғлиқ. Компаниямизнинг сут билан боғлиқ беш йиллик тажрибаси бор. Бизнинг ишлаб чиқариш корхонамизда олий навли сутдан «O‘zimizniki» номли сут тайёрланмоқда.
Бизнинг фермер хўжалигимиз Ўзбекистоннинг сўлим водийсида жойлашган. Ишлаб чиқариш комплексимиз фермер хўжалигимиз ёнида жойлашганлиги сабабли тайёрланган «O‘zimizniki» сути ўзида фойдали ва ажойиб таъмни сақлаб қолган.

Сигирларимиздан яхши натижа олиш ва уларни бошқариш мақсадида электрон тизим жорий этилган. Бу автоматлаштирилган тизим ҳар бир жонивор ва унинг ҳолати ҳакидаги маълумотни компьютер базасига юбориб туради.
Озиқлантириш тартиби тўғрисидаги маълумот, сигирларнинг саломатлиги ва олинадиган сутнинг параметрлари мутахассислар томонидан реал вақтда қабул қилиб олинади. Шу йўл билан касал жониворнинг сути соғлом жониворлар сутига қўшилиб кетмаслиги таъминланади ва сут хом-ашёсини сифати сақлаб қолинади.

Бизнинг фермамиздаги барча сигирлар юқори маҳсулдор голштин-симентал турига мансуб. Ишлаб чиқаришда замонавий ва сўнгги технологиялардан фойдаланганимиз сабаб, сифатнинг давомийлиги ҳамда сутимизнинг фойдали хусусиятларининг сақланиб колинишига ишонамиз.
Сутнинг сифати ва таъми сигирларнинг озиқланиш рационига ҳам боглиқ. Шунинг учун биз ўзимиз озуқа етиштирамиз, сигирларимиз учун фойдали меню тузамиз. Бу ерда, яъни шаҳар ташқарасида, сигирларимиз сараланган озуқа билан озиқлантирилади. Айнан шу боис экологик тоза ва жуда ҳам ширин таъмли сут беради.

Сигирларни соғиш жараёни автоматлаштирилган бўлиб, бир неча дақиқа давом этади. Автоматлаштирилган тизим хом-ашё олиш босқичида ҳам, маҳсулот билан инсон ўртасидаги боғлиқликни бартараф қилади.
Ҳар бир сигирга ўрнатилган чип орқали унинг рақами ўқилади, кейинчалик соғин жараёни тўғрисида маълумотга ҳам эга бўламиз. Ҳозиргина соғиб олинган сут доимо илиқ бўлади. Янги соғилган илиқ сут, соғиш булимидан сут тармоғи орқали сут сақлаш ва совитиш жойига келиб тушади. Сўнгра махсус сут тармоғи орқали ишлаб чиқариш бўлимларига ўтказилади. 
Бизнинг ишлаб чиқариш жараёнимизга хуш келибсиз! Шу ерда биз табиий ва фойдали «O‘zimizniki» сутини яратамиз.

Сутни ишлаб чиқариш бўйича барча жараёнлар фермамизнинг ўзида амалга оширилади. Маҳсулотимизнинг таъми, сифати ва фойдалигига кафолат бериш учун барча жараёнларда юқори сифат стандартларига риоя этамиз. Юқори сифатли технологиялардан фойдаланган ҳолда «O‘zimizniki» сути тайёрланади ва бунда икки дақиқада сут 137оС ҳароратда иситилиб, тўрт дақиқа давомида ушлаб турилади ва шу заҳоти хона ҳароратигача совутилади. Шу туфайли сут бактериялардан холи бўлиб, барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Сутни ишлаб чиқаришнинг барча жараёнлари ҳаво ва нур киришидан ҳоли бўлган ҳолда амалга оширилади. Сутнинг таъми ва фойдали хусусиятларини етказиб бориш учун замонавий қадоқлаш усулидан фойдаланамиз. Бизнинг ёрқин қадоғимизда сут соф ва стерил ҳолда, ҳеч қандай хусусиятини йўқотмасдан 6 ой давомида сақланади.

«O‘zimizniki» сутини ишлаб чиқаришда сутни насилли чорвалардан соғиб олишга ва уни қадоқлашга бир неча соат сарф этилишини, шу заҳоти савдога чиқарилиши ҳамда харид қилинишини ҳисобга олиб, ишлаб чиқарилган сут шу куннинг ўзида Сизнинг дастурхонингизда бўлади.

Сизнинг истеъмолингизни бойитиш мақсадида Биз қуйидаги ассортиментдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз:
- ҳажми 1 литрли қадоқланган, ёғлилик даражаси 2 ва 3,2 фоиз бўлган сут;
- ҳажми 250 миллилитрли қадоқланган ёғлилик даражаси 1 ва 2 фоиз бўлган сут.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биз Сизларни такрорланмас таъмли маҳсулотлар билан хурсанд қилишни давом этамиз.
«O‘zimizniki» - Ўзимизники ширин ва фойдалидир.

Реклама ҳуқуқи асосида.