Спорт | 19:20 / 20.06.2016
19282
1 дақиқада ўқилади
Стол тенниси бўйича жаҳон турида қизиқ ҳолат юз берди
Стол тенниси бўйича жаҳон турида хитойлик Фан ҳамда франциялик Гаузи ўртасида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди.
Гаузи берган зарба тўрга тегиб, рақиб майдонига тушди ва ерга қулаётган вақтида Фан уни қайтариб франциялик спортчи майдонига туширди.
Гап шундаки, копток рақиб майдонига тўр устидан эмас, ёнидан бориб тушди. Шундай бўлса-да, очко Фан ҳисобига ёзилди ва бу тўғри экан.
Мана стол тенниси қоидасида нима ёзилган:
“Копток ўз майдонида бир марта сакраб, рақиб майдонига тушиши керак. Зарбадан кейин копток тўр устидан ўтмай туриб ҳам, рақиб майдонига тушса, очко зарба берувчи ҳисобига ёзилади”.