Фан-техника | 23:52 / 20.06.2016
5292
1 дақиқада ўқилади
Toyota Prius гибридли автомобили учун қуёш элементлик том қисмини таклиф қилмоқда
Toyota компаниясининг маълум қилишича, сотуви жорий йилнинг кузида бошланадиган янги авлод машинаси бўлмиш Prius гибрид автомобилининг том қисми тўлиқ ҳолатда қуёш элементидан ташкил топади.
Маълум қилинишича, энергия узатишнинг янги тизими учта модулдан: айнан қуёш батареясидан, никель-металл гибридли аккумулятор ва бошқариш блокидан ташкил топади. Энг юқори қувват миқдори 180 Вт бўлади.
Тизим икки режимда ишлайди. Оддий автомобиль вақтида қуёш энергияси никель-металл гидридли аккумуляторда йиғилади ва сўнгра асосий литий-ионли аккумуляторнинг қувватланишига хизмат қилади.
Иккинчи режимда эса қуёш батареясидан олинган қувват сарфланади.