Спорт | 17:13 / 20.06.2016
6039
1 дақиқада ўқилади

УЕФА 2016/17 йилги мавсум учун Чемпионлар лигаси тақвимини эълон қилди

УЕФА 2016/17 йилги мавсум учун ЕЧЛ тақвимини эълон қилди. Унга кўра турнир 28 июнь куни саралаш босқичи ўйинлари орқали старт олади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 13 сентябрь куни бошланиб, 7 декабрь куни якунланади.

1/8 финал ўйинлари 2017 йилнинг 14 февралидан 15 мартигача бўлиб ўтади.

1/4 финал ўйинлари 11 ва 19 апрель кунлари ўтказилади.

1/2 финал ўйинлари 2 ва 10 май кунларига белгиланган.

Финал 2017 йилнинг 3 июнь куни Уэльснинг Кардифф шаҳрида ўтказилади.