Спорт | 21:17 / 20.06.2016
3864
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Албания ва Руминия учрашуви бўйича интизомий иш очди

УЕФА Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида рўй берган ҳодиса юзасидан Албания ва Руминия миллий федерацияларига нисбатан интизомий иш очган.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, Албания ва Руминия учрашуви вақтида руминиялик мухлислар томонидан пиротехника қўлланган. Шунингдек, майдонга буюмлар ташланган. Албанлар ҳам трибунада пиротехника қўллашда айбланган, шунингдек албаниялик мухлислардан бири майдонга тушиб кетган.

Бу ишнинг кўриб чиқилиши муддати ҳақида аниқ хабар қилинмаган.

20 июнг ўтар кечаси бўлиб ўтган учрашувда албанияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзлари илк бор иштирок этаётган гуруҳда учинчи ўринни эгаллашди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолишди. Мағлуб бўлган руминлар учун турнир якунланди.

Манба: Tribuna.uz