Спорт | 21:44 / 20.06.2016
3705
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Хорватия футбол иттифоқини мухлислар туфайли 100 минг евро миқдорида жаримага тортди

УЕФАнинг Этика ва интизом бўйича мустақил қўмитаси Хорватия футбол иттифоқига (HNS) 100 минг евро миқдорида жарима тайинлади.

УЕФА матбуот хизмати хабарига кўра, бунга Хорватиянинг Чехияга қарши ўйин вақтида майдонга ёниб турган файёрлар ташлангани, шунингдек, трибунада мухлисларнинг ўзаро муштлашгани, ирқчилик руҳидаги сўзлар қўллангани сабаб бўлди.

Хорватиянинг Чехияга қарши учрашуви 17 июнь куни Сент-Этьенда бўлиб ўтди. Ўйиннинг 86-дақиқасида трибунадан ёнар машъалалар ташлангач, ўйин ҳаками Марк Клаттенбург ўйинни тўхтатди. 5 дақиқадан кейин майдон тозаланиб, ўйин давом эттирилди.

Хорватия футбол иттифоқига "безори" мақомидаги алоҳида мухлисларга кейинги ўйинлар учун чипта сотмаслик мажбурияти юкланган.

Хорватларнинг «ультра»си терма жамоанинг Евро-2016дан четлатилишига эришмоқчи