Фан-техника | 15:55 / 20.06.2016
3432
1 дақиқада ўқилади
Volkswagen 40та моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин
Германиянинг Volkswagen автоконцерни 40га яқин моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин, деб хабар қилмоқда Handelsblatt компаниядаги манбаига таянган ҳолда.
Унинг маълумотларига кўра, Volkswagen раҳбарияти ҳозирча ишлаб чиқарилиши тўхтатиладиган моделлар борасида бир тўхтамга келмаган.
Хабарларга кўра, бу компания томонидан аввал эълон қилинган Тараққиёт стратегиясининг бир қисми бўлади.
Дастурга мувофиқ, концерн эътиборини электромобиллар ва мустақил ҳаракатланувчи машиналар ишлаб чиқаришга қаратиш ниятида.
Автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш қарори эса, концерн таркибига кирувчи — Volkswagen, Audi, Seat ва Skoda компанияларига бирдек тегишли бўлади.