Спорт | 19:49 / 21.06.2016
6295
2 дақиқада ўқилади

Азар ўзини Златан билан солиштирмасликни сўраб, ўзи унга нимани ўргатиб қўйиши мумкинлигини айтди

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Евро-2016 доирасида Швецияга қарши кечадиган ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди ва ўзини шведлар ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан таққосламасликни сўради.

«Бизнинг жамоамиз Ибраҳимовичга нисбатан катта ҳурмат билан қарайди. Мен у билан клуб даражасида учрашиб улгурганман. 

Ўзимни Ибраҳимович билан тенглаштиришга журъат эта олмайман. 

Менинг майдондаги вазифам тўпни олиб, айлантириб, вазиятлар яратиш. Ибраҳимович эса, „тўққизлик“ ҳужумчи.

Ундан қандай жиҳатларни олган бўлардимми? Яхшиси, у мендан дриблинг ишлатишни ўргансин. 

Швеция терма жамоаси таркибида Златандан бошқа футболчилар ҳам бор. Биз рақибнинг ҳар бир футболчисини яхши ўрганиб чиққанмиз», - дея Азарнинг сўзларини келтиради L’Equipe нашри.

Бельгия терма жамоаси биринчи турда Италияга ютқазган, иккинчи турда Ирландияни енгган ва 3 очко тўплаган. Швеция эса Италияга ютқазиб, Ирландия билан ўйиндан 1 очко олган. Швеция ва Бельгия учрашуви 22 июнь куни бўлиб ўтади.

Манба: Tribuna.uz